01.10.2020     0
 

Навальный судга даъво қилади: Россия расмийлари уни хорижий разведка хизматлари билан ҳамкорликда айблади

«Бу давлат амалдорининг тўғридан-тўғри баёноти. Шунинг учун, биринчи навбатда, мен Песковга қарши даъво аризаси билан…


«Бу давлат амалдорининг тўғридан-тўғри баёноти. Шунинг учун, биринчи навбатда, мен Песковга қарши даъво аризаси билан судга мурожаат қиламан. Иккинчидан, «Марказий разведка бошқармаси мутахассислари билан ишлаганимни» тасдиқловчи далилларни нашр этишни талаб қиламан. Уни телевизорда, жонли прайм тайм вақтида эфирда намойиш этинг. Мен рухсат бераман», дея маълум қилди у ўз веб-сайтида.

«Бу давлат амалдорининг тўғридан-тўғри баёноти. Шунинг учун, биринчи навбатда, мен Песковга қарши даъво аризаси билан судга мурожаат қиламан. Иккинчидан, «Марказий разведка бошқармаси мутахассислари билан ишлаганимни» тасдиқловчи далилларни нашр этишни талаб қиламан. Уни телевизорда, жонли прайм тайм вақтида эфирда намойиш этинг. Мен рухсат бераман», дея маълум қилди у ўз веб-сайтида.

Песков ва Давлат Думаси Спикери Вячеслав Володин аввалроқ Навалнийни хорижий разведка хизматлари билан ҳамкорликда айблаган эди.

«Ғарб разведка хизматлари билан бемор [Навалний] эмас, балки Ғарб разведка хизматлари у билан ишлайди», деди Дмитрий Песков журналистларга". Унга кўра, Ғарб махсус хизматларининг «инструкторлари» Навалний билан «шу кунларда» фаол ишлаб келмоқда. Ўзаро алоқалар «биринчи марта эмас» ва «унга турли хил кўрсатмалар бериб келинган».

Володин эса Навалнийни уятсиз, деб фирибгарликда ҳам айблаган. Депутатнинг фикрича Президент Владимир Путин мухолифатчининг ҳаётини сақлаб қолган. Навалний билан содир бўлган воқеа Ғарбий давлатларнинг махсус хизматлари томонидан Белорусияда «сайлов натижаларини саралаш пайтида Россияда кескин вазиятни яратиш» мақсадида уюштирилган, аммо «Белорусиянинг ички сиёсатига аралшишни истаганлар муваффақиятсизликка учраган».

Песков ва Давлат Думаси Спикери Вячеслав Володин аввалроқ Навалнийни хорижий разведка хизматлари билан ҳамкорликда айблаган эди.

«Ғарб разведка хизматлари билан бемор [Навалний] эмас, балки Ғарб разведка хизматлари у билан ишлайди», деди Дмитрий Песков журналистларга".

«Буларнинг барчаси бир занжирда. Навалний Ғарб мамлакатлари махсус хизматлари ва расмийлари билан иш олиб бориши аниқ. У уларнинг манфаатлари йўлида ишлайди», деди у.

Россиядаги Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссар Татяна Москалкова Навалний билан содир бўлган воқеани тергов қилиш учун жиноий иш қўзғатиш тарафдори эканлигини айтди. «Биз ҳаммамиз ушбу вазият тўғрисида ҳақиқатни аниқлашдан манфаатдормиз, бу воқеа оммавий резонансга айланди», деди у.

Мухолифат сиёсатчи Алексей Навалний айни вақтда Германияда бўлиб, у Омск касалхонасининг реанимация бўлимидан олиб кетилган Берлин шаҳридаги Charite клиникасидан чиқарилди. Навалний 20 август куни Томскдан Москвага парвоз пайтида самолётда касал бўлиб қолган. Учувчи самолётни Омскга қўндиришга муваффақ бўлди, шундан сўнг Навалний маҳаллий касалхонага ётқизилган эди.

2 сентябрь куни Германия ҳукумати вакили Штеффен Зайберт Навалнийнинг организмида «Новичок» гуруҳига кирувчи кимёвий заҳарли модда топилганини маълум қилди. Германия канцлери Ангела Меркел Россиядан воқеага тушунтириш талаб қилди.

Россия ҳукумати мухолиф сиёсатчининг заҳарланишига алоқадорлигини қатъиян рад этади. Франция ва Швециядаги иккита мустақил лаборатория ҳам Навалнийнинг «Новичок» гуруҳига кирувчи заҳар билан заҳарланганлиги тўғрисидаги Бундесвер лабораторияси мутахассисларининг хулосаларини тасдиқладилар.

Der Spiegelга берган интервьюсида Навалний унинг заҳарланишида Россия президенти Владимир Путиннинг шахсан қўли борлигини айтди. «Мен бу жиноят ортида Путин турганини биламан, менда бошқа версиялар йўқ», деди Навалний. У Германиядаги даволаниш курсидан сўнг Россияга қайтмоқчи эканлигини тасдиқлади.

Источник: www.centralasian.org

 

Ваш комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

17 − 12 =

Для отправки комментария, поставьте отметку, что разрешаете сбор и обработку ваших персональных данных .

Лента новостей